М-37 автомагистрал йўлида истиқболдаги инвестицион лойиҳалар

М-37 автомагистрал йўлида истиқболдаги инвестицион лойиҳалар

9-март ва 10-март кунлари хатлов давомида М-37 автомагистрал ҳудудида мавжуд бўш ер майдонлари, истиқболли 2 та меҳмонхона, 2 та автотураргоҳ ҳамда 2 та дам олиш масканлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 28 январ куни ўтказилган йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридоридаги яъни М-37 автомагистрал йўлидаги бўш ер майдонлари ҳамда бўш турган давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар ҳамда инфратузилма объектлари хатловдан ўтказилиб, истиқболдаги инвестисион лойиҳалар рўйхати шакллантирилди. Мазкур лойиҳалар туман ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда туризм автомагистрали доирасида амалга ошириладиган ҳар бир инвестисия лойиҳалари бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Жумладан, Саттоев Неъматиллонинг "Само" комплекси хатлов давомида кўрилди. Комплексда жорий йилнинг охирагача миллий услубда меҳмонхона, ҳамда баҳор фасли охиригача ҳудудда автотураргоҳ қурилишини режалаштирилган.

21-март Наврўз байрамигача комплексда балиқхона, ошхона, ва тандир нонининг тайёрлаш жараёни кўргазмаларини ишга туширамиз" - деб Саттоев Неъматилло такидлаб ўтди.

Виртуал қабулхона