Туризм соҳасида коронавирус ҳақида профилактика ўқув-семинари

Туризм соҳасида коронавирус ҳақида профилактика ўқув-семинари

Навоий вилоятида коронавирус (COVID-19) нинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисидаги баёнда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг ташаббуси билан семинар ташкил этилди.
 

Вилоятда туризм соҳасида фаолият олиб борувчи меҳмонхона, туркомпаниялар рахбарлари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида бўлиб ўтган семинарда коронавирус ҳамда уни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг масъул ҳодимлари хам иштирок этди.
 

Вируснинг олдини олишда меҳмонхона, туркомпаниялар рахбарларининг ўрни, мазкур жараёнда уларнинг фаоллигини ошириш зарурлиги бўйича маърузалар ўқилди. Жумладан меҳмонхоналарда санитария қоидаларига риоя қилиш ҳодимларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, меҳмонхоналарда ниқобларни жорий этиш жараёни, меҳмонхона хоналарини дизенфекция воситалари орқали тозалаш, туркомпанияларга саёҳатларни ташкил этиш жараёнида эпидемия тарқалган давлатларга вақтинча саёҳатларни тўхтатиб туриш бўйича топшириқлар берилди. Семинар савол жавоблар ва бахс мунозаралар тарзида давом этди. Коронавируснинг олдини олиш бўйича тарқатма материаллар семинар иштирокчиларига тарқатилди.
 

Семинар якунида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Виртуал қабулхона